"Барселона" ўйинчиси "Валенсия"га ўтишга яқин

Alisher
12 авг 2019, 11:02
"Валенсия" "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафиньяни харид қилишга яқин.

Бир йилдан сўнг Рафиньянинг "Барселона" билан тузган шартномаси якунига етади. Шу сабабли, каталонияликлар ўйинчини 11 миллион еврога сотишга рози бўлишди. 

"Кўк-анорранглилар" уни турли йилларда "Сельта" ва "Интер" клубларига ижарага берган.

Ярим ҳимоячи аллақачон "кўршапалаклар" билан оғзаки келишувга эришган. 

Футболчи якунланган мавсум Испания чемпионатида 5та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sports.es.