"Барселона" октябрь ойидан бери ютқазмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
17 фев 2023, 09:48
"Барселона"нинг мағлубиятсиз серияси 17 та ўйинга етди.

Хави жамоаси Европа лигаси доирасида МЮ билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. 

Каталонияликлар сўнгги маротаба 26 октябрь куни ЕЧЛ доирасида "Бавария"га ютқазганди (0:3). Ўшандан бери жамоа 15 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 

Энди жамоа навбатдаги ўйинини 19 февраль куни "Кадис" билан, 23 февраль куни эса яна МЮга қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta