

Каталония клуби 28 ёшли испаниялик футболчини қишда сотиб олмоқчи эди. Аммо унинг трансфер нархи 24 миллион еврога кўтарилгач «Барселона» трансфердан воз кечди, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.
Нолито ҳамон «Арсенал» қизиқиш доирасида турибди. Бу мавсумда Нолито 7та ўйинда майдонга тушиб 5та гол урди ва 3та голли пас оширди.



