

Каталонияликлар "шаҳарликлар"га ўйинчи учун 10 миллион евро таклиф қилди. Инглизлар эса 30 млн талаб қилган ҳолда, бу таклифни рад этди.
"Барселона" "Манчестер Сити"нинг молиявий талабларини қондирмайди. Гарсиянинг шартномаси тугашига 1 йил қолди. Каталонияликлар шундан сўнг 19 ёшли ҳимоячини текинга ўз сафига қўшиб олиш учун яхши имконият бор деб ҳисобламоқда.
"Шаҳарликлар" ўз навбатида футболчи билан шартномани узайтиришга умид қилмоқда.



