

Mundo Deportivo хабарига кўра, "Барселона" скаутлари ЕЧЛ доирасидаги "Наполи" - "Ливерпуль" учрашувига ташриф буюрган ва ҳимоячининг ўйинини томоша қилган.
Айтилишича, каталонияликлар 27 ёшли футболчини 65 млн еврога сотиб олишга тайёр. Кулибали 2014 йилда "Генк"дан трансфер қилинганди. У бу мавсумда А Серияда 7 ўйинда қатнашди.



