"Барселона" Мориба учун 15 миллион евро олмоқчи

Alisher
19 авг 2021, 11:25
Ярим ҳимоячи Илайш Мориба ёзги трансфер ойнасида "Барселона"дан кетади.

Каталония клуби 18 ёшли ўйинчи учун 15 миллион евродан кам маблағ олмоқчи эмас.

Олдинроқ, Мориба ва "Барселона" ўртасида шартномани узайтириш борасидаги келишмовчилик сабаб ўйинчининг клубдан кетиши маълум бўлганди. Хавбек учун бир нечта испан клублари, жумладан "Лейпциг" даъвогарлик қилмоқда.

Мориба ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es