"Барселона" "Монако" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
23 мар 2023
"Барселона" "Монако" футболчиси Вандерсон де Оливейрага қизиқиш билдирмоқда.

Diario Sport нашри маълумотига кўра, "Барса" 21 ёшли футболчининг трансфери бўйича ўтган ёздаёқ алоқага чиққан. Бироқ, ўшанда "Монако" футболчи учун 60 миллион евро сўраган ва уни сотишни истамаган. 

Каталонияликлар клуби мураббийлар штаби ва раҳбарияти бразилиялик футболчини мавсум мобайнида кузатиб борди ва унинг кучайганини кўрди. Клубда у Хавининг ўйин схемасига мос келади деб ҳисоблашмоқда. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Diario Sport