"Барселона" Мессига 10 йиллик шартнома таклиф қилмоқда

Sherzod Nurmatov
28 май 2021, 02:01
"Барселона" жамоа сардори Лионель Месси билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттиряпти.

"AS" хабарига кўра, футболчи Аргентинага кетишидан олдин "Барса" унга 10 йиллик шартнома таклиф қилган. 

Ушбу шартнома шартларига кўра, Месси 2023 йилгача "Барса"да ўйнаши, шундан сўнг MLS'га ўтиши ва у ерда Каталониянинг Шимолий Америкадаги элчиси бўлиши лозим. Кейинчалик у "Барса"га қайтиб, мураббийлар штабига киради.

"Барселона" раҳбарияти Месси билан шартномани узайтиришга ишонади. Бироқ аргентиналик таклифга жавоб бермасдан Америка Кубогига йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS