"Барселона" Маркос Алонсо билан шартнома имзолай олмаса, Регилонни харид қилиши мумкин

Alisher
21 июл 2022, 18:27
"Барселона" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилонга қизиқмоқда.

Каталонияликлар "Челси"дан Маркос Алонсонинг трансфери амалга ошмаса, 25 ёшли испан вариантини кўриб чиқишади.

Регилон — "Реал" тарбияланувчиси, у "Тоттенхэм"га 2020 йилнинг сентябрида ўтган.

Футболчи ўтган мавсум Англия жамоаси таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo