“Барселона” “Манчестер Юнайтед”нинг Чемпионлар лигасидаги рекордини такрорлади

2 окт 2013, 12:08
“Барселона”нинг кечаги Чемпионлар лигаси доирасида “Селтик”ка қарши ўйинда эришган ғалабасидан сўнг (0:1), клуб Чемпионлар лигасида меҳмонда эришилган ғалабалари бўйича “Манчестер Юнайтед”нинг рекордини такрорлади.

Каталонияликлар 39 маротаба ғалаб қозонишган. Бироқ манкунианликлар бугун “Шахтер”га қарши ўйиндан сўнг, ўз рекордларини янгилашлари мумкин.


Манба: football.kulichki.net