

Каталонияликлар испаниялик фулбекнинг ҳаракатларини кузатмоқда ва уни ёзги трансферлар ойнасида харид қилишга уриниб кўради.
"Кўк-анорранглилар" 23 ёшли ўйинчини "Камп Ноу"да ўзини кўрсата олмаётган Хуниор Фирпонинг ўрнига харид қилмоқчи.
Анхелиньо январда ижара асосида "Лейпциг"га ўтган эди ва у янги жамоасида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.
Футболчининг "шаҳарликлар" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



