

Илгарироқ Римнинг “Рома” клуби бразилиялик футболчи билан дастлабки келишувга эришганлиги ҳақида хабар қилинган эди (32 миллион евро ва 4 миллион бонус). Бугун Малком “Рома”да тиббий кўрикдан ўтиши лозим эди. Аммо “Бордо” раҳбарияти футболчини Римга қўйиб юборишни истамади. Сабаби “Барселона” томонидан клубга римликларникига қараганда яхшироқ таклиф жўнатилган.



