

Каталонияликлар чемпионат доирасида қаторасига 6 учрашувда ғалабага эришди. Умуман Хави шогирдлари 14 ўйиндан (10 ғалаба, 4 дуранг) бери мағлубият нималигини билмай келишмоқда.
“Кўканорранглилар”ни олдинда Европа Лигаси чорак финали доирасида 7 апрель куни “Айнтрахт”га қарши сафардаги баҳс кутмоқда.



