"Барселона" "Лидс"га расмий таклиф юборди

Alisher
12 июл 2022, 18:23
"Барселона" "Лидс"га Рафиньянинг трансфери борасида 58 миллион евролик расмий таклиф юборди.

"Лидс" эса ушбу таклифни қабул қилишга тайёр. 

"Барселона" бразилиялик футболчи учун қўшимча тўлов ва бонуслар билан умумий 68 миллион евро сарфлайди. 

Рафиньянинг "Барселона"га ўтиши учун барча нарса тайёр ва ҳар икки томон ҳам битим расмийлаштирилишини кутмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano