"Барселона" "Лидс" футболчиси учун Мингесадан воз кечишга тайёр

Og'abek Samisov
27 мар 2022, 15:30
"Барселона" ҳали ҳам "Лидс" футболчиси Рафиньянинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Sport.es" хабарига кўра, клуб 25 ёшли бразилиялик футболчини таркибига қўшиб олиш учун ҳимоячи Оскар Мингесани "Лидс"га бериб юборишга тайёр.

Манбанинг ёзишича, "Барселона"да кам ўйин амалиётига эга бўлаётган 22 ёшли испанияликка "Лидс" ҳам қизиқиб қолган.

Мингеса ушбу мавсум ЛаЛиганинг 15 ўйинида қатнашиб, 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Og'abek SamisovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›