"Барселона" Левандовскининг "Бавария"даги вазиятини кузатмоқда

Alisher
12 мар 2022, 11:47
"Барселона" "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига қизиқмоқда.

Каталония клуби польшалик форварднинг Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларини диққатлик билан кузатмоқда.

Левандовскининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Томонларнинг янги келишув борасида музокаралари олдинга силжимаяпти.

Футболчи жорий мавсум немис клуби таркибида барча мусобақаларда 42та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es