"Барселона" Левандовски учун қанча пул таклиф қилаётгани маълум

Aziz Tukhtamuradov
29 апр 2022, 09:42
"Барселона" вакиллари Роберт Левандовскининг агентига алоқага чиқишган.

Каталонияликлар агент Пини Захави билан мулоқотда ҳужумчининг трансфери учун 30-35 миллион евро тўлашга тайёр эканликларини маълум қилишган. 

"Барселона" Левандовскига 2+1 кўринишида шартнома таклиф қилмоқчи. 

Аввалроқ, "Бавария" футболчини 40 миллион еврога сотмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

33 ёшли футболчи ушбу мавсумда 43 та ўйинда 48 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/gerardromero

Сўнгги янгиликлар

Барча ›