

"Тоттенхэм" 27 ёшли франциялик футболчини бир мавсумга ижарага олиш борасида келишувга эришди.
Журналист Жерар Моренонинг хабарига кўра, Каталония клуби ўйинчи маошининг катта қисмини тўлайди. Бир йиллик ижара давомида "Барселона" Ланглега 7 млн евро, "Тоттенхэм" эса 5 млн евро тўлайди.
Лангле ўтган мавсум Каталония клуби таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 14 миллион еврога баҳоламоқда.



