

Бироқ коронавирус пандемияси хатто шундай молиявий жиҳатдан қудратли бўлган клубни ҳам синдира олди. Каталония клуби ўз тарихида биринчи марта уй стадиони номини сотмоқчи. Агар бирор ҳомий топилса, "Камп Ноу" номи ўзгартирилади. Стадион номи борасидаги шартнома фақат 2020/21 мавсум учун тузилади. Ҳомийдан тушган пуллар коронавирусга қарши курашга сарфланади.



