“Барселона” кетма-кет 5-марта Испания кубоги финалига чиқди

9 фев 2018, 07:10
Жамоа энди финалда “Севилья”га қарши майдонга тушади.

“Барселона” сафарда ҳам “Валенсия”ни енгиб, 3:0 ҳисобидаги натижа билан кубок финалига йўл олди.

Шу тариқа клуб рекорд қайд этди. Улар кетма-кет 5-марта финалга чиқишди.

Охирги 10 мавсум давомида бу финал клуб учун 8-си бўлади. 2008/2009 мавсумига қадар “Барселона” 10 мавсум давомида бирор марта финалга чиқа олмаган.

Кубок финалида ўйнаш борасида “Барселона” сафида 40 та ўйин бор, “Реал”да эса 39 та.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›