"Барселона" Канселуни "Сити"дан 20 млн еврога харид қилмоқчи, инглизлар эса...

Alisher
18 авг 2024, 13:14
"Барселона" "Манчестер Сити"нинг 30 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг харидига қизиқишмоқда ва унинг трансфери учун 20 млн евро атрофида таклиф қилишмоқда.

"Шаҳарликлар" агар Каталония клуби 25 млн евро таклиф қилса, португалиялик футболчи билан хайрлашишга тайёрлар. Қайд этилишича, "Манчестер Сити" Канселуни улар сўраётган пулни бера оладиган итальян жамоаларига таклиф қилган.

Ҳимоячи ўтган мавсумни "кўк-анорранглилар" сафида ижарада ўтказди. У барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›