"Барселона" италиялик ёш ҳужумчини сотиб олиши мумкин

Tolibjon Qosimov
21 июн 2017, 19:43
Каталониянинг "Барселона" клуби "Аталанта" ҳужумчиси Андреа Петаньяга қизиқиш билдирмоқда.

Буни "AS" тасдиқлади. Италия ёшлар терма жамоасининг 21 ёшли ҳужумчиси ўз клубида асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. Ортда қолган мавсумда у 36та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 9та голли пас берди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: AS