“Барселона” Иньестага йилига 12 миллион евро беришга тайёр
03 сен 2013 16:25
Янгиликлар


“Барселона” Иньестага йилига 12 миллион евро беришга тайёр
“Барселона”, клуб ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб боришда давом этмоқда.
Каталонияликлар клуби раҳбарияти футболчига йилига 12 миллион евро миқдоридаги маош таклиф этаяпти.
Турли хил бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда унинг маоши 15-16 миллион еврони ташкил этиши мумкин, деб хабар беради Marca.
Шундай қилиб Иньеста “Барселона” таркибида энг кўп маош оладиган иккинчи футболчига айланиши мумкин (биринчи ўринда – ҳужумчи Лионель Месси).
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Иньеста билан 2018 йилга қадар шартномани узайтиришни режалаштирган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2015 йилга қадар давом этади.

Фикрлар