"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай ёзда клубдан кетиши мумкин

Alisher
28 мар 2022, 22:18
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай ушбу ёзда Каталония клубидан кетиши мумкин.

"Тоттенхэм" ва "Наполи" ўйинчига фаол тарзда қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи клубини ўзгартирмоқчи, сабаби Адама Траоре, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Ферран Торреснинг пайдо бўлиши ортидан асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Депай "Барселона"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнайди, у "Лион"дан эркин агент мақомида ўтган эди.

Футболчи жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›