

Маълумотларга кўра, Каталония клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде форвардни олиб кетмаса керак.
Бу Суареснинг сариқ карточкалари билан боғлиқ. Агар у "Лас-Пальмас"га қарши баҳсда майдонга тушиб, огоҳлантириш олса кейинги учрашувни ўтказиб юборади. "Барселона"дагилар уругвайлик "Атлетико" билан ўйинда майдонга тушишини хоҳлашмоқда.



