"Барселона" ҳимоячиси жароҳат туфайли неча ҳафта майдонга туша олмайди?

Aslanov Jasurbek
22 янв 2018, 17:17
"Барселона" ҳимоячиси Томас Вермален жамоасининг навбатдаги бир нечта учрашувларида майдонга туша олмайди.

Бельгиялик футболчи "Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 20-тур учрашувида (5:0) шикастланган эди.

Тиббий кўрик натижасида футболчининг сонида мушак жароҳатлангани аниқланди. "Барселона" расмий сайтининг маълум қилишича, Вермален сафга қайтиши учун 2 ҳафта керак бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›