"Барселона" ҳимоячи изламоқда

16 мар 2020, 22:56
"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Семедуга ишонмайди.

"Marca" нашри хабарига кўра, "Барселона" ёзда мудофаа чизиғининг ўнг қанотини кучайтиришни бирламчи мақсад деб билади. Хабарингиз бор, Серхи Роберто майдон марказига кўчирилгач, жамоада биттагина ўнг қанот ҳимоячиси қолди (Семеду). Каталон клуби скаутлари мазкур позицияга муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишган.

Таъкидлаш лозимки, "Барселона" раҳбариятининг нигоҳи анчадан буён Жошуа Киммих ("Бавария") ва Серж Орьега ("Тоттенхэм") қаратилган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›