UZ

Сўнгги янгиликлар

"Барселона" Гави ўрнига кимни олиб келмоқчи? Янгиликлар

"Барселона" Гави ўрнига кимни олиб келмоқчи?

Каталонияликлар АПЛдан номзод топишди.

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жованни Ло Чельсо "Барселона" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар бермоқда.

Каталонияликлар аргентиналик футболчини Гавига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Испаниялик футболчи жиддий жароҳат олди, шу сабабли у мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

"Кўк-анорранглилар" жорий мавсум якунига қадар Гави ўрнига қисқа муддатли ўринбосар қидирмоқда. "Барселона" учун идеаль вариант – январь ойида янги футболчини ижарага олиш.

Ло Чельсо "Тоттенхэм"да кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. 27 ёшли хавбек жорий мавсум АПЛда жами 38 дақиқа ўйнади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика