"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр
14 авг 08:29
Янгиликлар
"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр
"Барселона" Дани Ольмони сотиб юборишга тайёр.
27 ёшли футболчининг кўп жароҳат олиши ва Фермин Лопеснинг ажойиб ўйин кўрсатиши каталонияликларнинг ушбу қарорга келишларига сабаб бўлган.
Футболчини 60 миллион еврога сотишни режа қилишган. Ҳозирда Дани Ольмога АПЛ ва Саудия жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган мавсум Каталония жамоаси сафида жами 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 7 та голли узатма бор.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Дани Ольмони 2024 йилнинг ёзида "Лейпциг" клубидан 55+7 млн еврога сотиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар