"Барселона" футболчиси "Эвертон"га ўтиш арафасида

Mirjalol Normatov
25 июл 2018, 15:55
"Эвертон" вакиллари франциялик ҳимоячи Люка Диннинг трансфер ишларини якунлаш учун Барселонага учиб кетишди.

"Football Espana" хабарига кўра, Англия жамоаси футболчи учун 16 млн евро таклиф қилган. Бироқ каталонияликлар бунга рад жавобини берган. Аммо "Эвертон" бундан-да кўпроғини беришга тайёрлигини маълум қилган.

"Барселона" футболчи учун 25 млн евро сўраган. Мерсисайдликлар бунга ижобий жавоб берган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana