

Олдинроқ, "Галатасарой" Каталония клуби билан 30 ёшлифутболчининг ижараси борасида келишиб олгани эълон қилинган эди, аммо ўтиш амалга ошмади.
Маълумотларга кўра, Туран "Барселона"ни тарк этишни истамади ва ўзи футбол сирларини ўрганган "Галатасарой" таклифини қабул қилмади. Туркияда трансфер ойнаси 8 сентябрь куни ёпилади.
Арда Туран 2015 йилда "Атлетико"дан "Барселона"га ўтган. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади.



