
Немис посбони ЛаЛигадаги жамоасининг кичик танаффусидан фойдаланиб Барселона шаҳрида тўй қилди. Тер Штегеннинг турмуш ўртоғи ушбу маросимдан олинган суратларни "Инстаграм"даги сафиҳасига жойлади.


Марк-Андре тер Штеген ва Даниэла Желе 2012 йилдан бери, дарвозабон Менхенгладбахнинг "Боруссия" шарафини ҳимоя қилаётганида учрашаётган эди.
Олдинроқ "Барселона"нинг бошқа футболчиси Лионель Месси Антонеллага 30 июнь куни уйланиши эълон қилинган эди.