"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
22 июл 2024, 13:47
Ансу Фати катта эҳтимол билан Каталония клубида қолади.

"Барселона" ҳужумчи Ансу Фати билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, деб хабар берди "Mas Que Pelotas" журналисти Адриан Санчес.

Хабар қилинишича, Каталония клуби 21 ёшли Фати жамоада ўзини кўрсатиш учун яна бир имкониятга лойиқ деб ҳисобламоқда. Шундай экан, форвард янги мавсумни "Барселона" сафида бошлаши мумкин.

Ансу Фати 2023/24 йилги мавсумни ижара асосида Англиянинг "Брайтон" клубида ўтказди ва у ерда 30 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mas Que Pelotas

Сўнгги янгиликлар

Барча ›