

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти 22 ёшли дарвозабонга таклиф беришди. Каталонияликлар Доннарумма билан 5 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Унга кўра, дарвозабоннинг маоши йилига 10 миллион еврони ташкил этади.
Жанлуижининг хизматларига шунингдек "Ювентус" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирмоқда.
Доннарумма якунланган мавсум Италия чемпионатида 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38та тўп олиб чиқди.


