

"Sport.es" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" 21 ёшли футболчини 100 млн еврога ҳам сотиб юборишга тайёр бўлиб туришибди. Бироқ ҳозирда ушбу нарх тўлайдиган харидор топилмаяпти.
Бу мавсумда франциялик футболчи "Барселона" таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 6 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. Каталонияликлар уни 115 млн еврога трансфер қилишганди.



