"Барселона" Дембеле билан шартномани узайтиришга тайёр

Mirjalol Normatov
26 сен 2021, 15:15
"Барселона" раҳбарияти ушбу мавсумдан кейин эркин агентга айланадиган Усмон Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи.

Каталония клубидагилар 24 ёшли франциялик билан бу борада музокаралар олиб бормоқда. "Sport.es" хабарига кўра, Дембелега 2024 ёки 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тайёрланмоқда. Унда футболчининг маоши кескин даражада пасайиши кутилмоқда.

Олдинрқо маълум қилинганидек, Дембеле жароҳати сабабли октябрь ойи ўрталарида сафга қайтиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es