UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  0 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  28 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  10 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ҳаётига таалуқли майда фактлар Янгиликлар

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ҳаётига таалуқли майда фактлар

Марк – 1992 йилда Германиянинг Мюнхенгладбах шаҳрида туғилган, 27 ёшда.

4 ёшидан буён футбол билан мунтазам шуғулланади. 

У профессионал фаолиятини 2010 йилда Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби таркибида бошлаганди. Боруссия дарвозабони сифатида 2010/14 йилларда фаолият юргазди ва ушбу муддат давомида 127 ўйинда майдонга тушиб, 45 та қуруқ ўйин ўтказишга эришди. Бундеслигадаги муваффақиятли ҳаракатларидан кейин, Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди ва 2014 йилда «кўк-анор рангли» либос кийди.

Дастлаб, Клаудио Браводан кейин жамоанинг иккинчи дарвозабони вазифасини бажарди. Аммо Маркни чин маънода иккинчи бўлган дейиш ноўрин. У кубок ва ЕЧЛ ўйинларида «Барселона» дарвозасини мудофаа қиларди. Браво 2016 йилда «Манчестер Сити» клубига ўтиб кетгач, немис голкипери Барсанинг ажралмас бўлагига айланди. 

Марк-Андре тер Штеген Барселона тоғларидаги ҳашаматли уйда яшайди. Унинг уйида бассейн, ошхона, умуман, ҳар бир хона содда ва уйғун тарзда жиҳозланган. Айтганча, Марк бу уйни сотиб олмаган, унда ижара шартномаси асосида истиқомат қилади. Бу соддагина «кулбайи вайрона»нинг бир ойлик ижара ҳаққи 9000$га баробар.

Штеген адабиётни ва машиналарнинг ойнасини қорайтиришни ёқтирмайди. Кўчада сайр қилишни ёқтиради, баъзан уни жамоат транспортларида ҳам учратиш мумкин. Штегеннинг электрон скутери бор, унда, асосан, «Барселона» кўчаларини айланади. Бу машғулот дарвозабоннинг ўзига жуда ҳам ёқади.

Маркнинг битта машинаси бор – «Audi SQ 5». Баҳоси 90 минг доллар ҳисобланадиган мазкур автоулов 5,4 сонияда 100 км/соат тезликка чиқа олади. Автомобилнинг максимал тезлиги эса 250 км/соатга тенг.

Штеген 2017 йилда даниялик Даниела Йеле исмли қиз билан оила қурди. Аслида, улар муносабатга киришганларига 7 йил тўлди. Жуфтлик Марк «Боруссия» клуби шарафини ҳимоя қилиб юрган пайтларда танишиб қолишган эди. Айтганча, Йеле ҳозир ҳомиладор ҳисобланади, бахтиёр жуфтлик айни кунларда «янги меҳмон» кутиш билан банд.

Дўстларига келсак, Маркнинг иккита яқин дўсти бор – улар машҳур футболчилар эмас. Биринчиси – Мануэль, у билан болаликда дўстлашган. Иккинчиси – Андре, у билан бирга Мюнхенгладбахнинг «Боруссия» клубида тўп тепишган.

«Барса»да у ҳимоячи Жерар Пике ва Андрес Инеста(«Виссел Кобе»га кўчиб ўтгунига қадар)лар билан яқин алоқада. 

Футболчи реклама, фотосессияларга кўп вақтини ажратади ва бундан катта даромад олади. ҚизиғИ шундаки, Марк барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга.

Унинг даромад манбалари: йиллик 4,7 миллион евро маош + эҳтимолий бонуслар ва реклама шартномалри ҳисобланади.

Хабарингиз бор, Штеген охирги мавсумларда ўзининг ақл бовар қилмас ҳаракатлари билан «Барселона»нинг муваффақиятларига Мессидан ортиқ ҳисса қўшса, қўшяптики, аммо кам эмас. Бироқ, жаҳоннинг энг кучли дарвозабонларидан бирига айлансаҳамки, Германия терма жамоаси постига лойиқ кўрилмаяпти. 

Сиз қандай фикрдасиз: Марк ҳозирги салоҳияти билан фаолиятида пасайиш кузатилаётган Мануэль Нойернинг бугунги даражасидан устунроқ эмасми?


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика