"Барселона" "Челси"га Обамеянгнинг нархини маълум қилди
14 авг 2022 20:42
Янгиликлар
"Барселона" "Челси"га Обамеянгнинг нархини маълум қилди
Каталония клуби "Челси" қизиқаётган габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг учун нарх белгилади, деб хабар берди "Gol a Gol".
Манбанинг хабарига кўра, "Барселона" футболчи учун 25-28 миллион евро олмоқчи. Агар сотув амалга ошса, бу каталонияликларга Ла Лигадаги маош чегарасини мувозанатга келтиришга тўғри келади. Аввалроқ "Челси" бош мураббийи Томас Тухель габонликни сотиб олишни шахсан ўзи истаётгани ҳақида хабар қилинганди.
33 ёшли Обамеянг ўтган мавсум "Барселона" сафида 23 та ўйинда 13 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар