

"Кўк-анорранглилар" шорт-листида уч футболчи бор. Гап Мануэль Локателли ("Сассуоло"), Эдуардо Камавинга ("Ренн") ва Микель Мерино ("Реал Сосьедад") ҳақида кетмоқда.
Бускетс Каталония клуби шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя қилади. Унинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб 4та ассист қайд этди.


