«Барселона» Бускетсга ўринбосар топди

Narzulla Saydullayev
17 окт 2016, 14:00
«Севилья» ярим ҳимоячиси Стивен Нзонзи «Барселона» эътиборига тушди.
Goal.com нашри хабарига кўра, каталонияликлар 27 ёшли футболчини Серхио Бускетсга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Бироқ «Севилья» Нзонзи билан хайрлашмоқчи эмас ва 2019 йилда тугайдиган шартномани яна узайтирмоқчи.

Футболчининг товон пули 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com