«Барселона» «Бетис»га қарши теракт қурбонлари шарафига махсус формада ўйнайди ФОТО

Narzulla Saydullayev
19 авг 2017, 07:02
«Барселона» Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши ўйинда пайшанба куни содир бўлган теракт қурбонлари шарафига тайёрланган махсус футболкаларда майдонга тушади.

Футболчиларнинг елкасида фамилиялар ўрнига «Барселона» деб ёзилади, кўкрак қисмида эса – TotsSomBarcelona («Барчамиз – Барселона») хештеги туширилади.

Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинган, чемпионатнинг дастлабки туридан ўрин олган барча ўйинлар бир дақиқалик сукут билан бошланади.

Пайшанба куни Барселона шаҳри марказидаги Ла Рамбла майдонида юк машинаси одамлар устига юриб кетган. Полиция бу ҳолатни теракт деб баҳолади. 100 нафар инсон жароҳатлангани айтилмоқда, улардан 15 нафарининг аҳволи оғир. 13 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: espn.co.uk