

31 ёшли форварднинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи кўплаб Европа клублари, жумладан "Барселона"нинг қизиқиши сабаб "Монако"дан кетиши мумкин.
Бен Йеддер ўтган мавсум жамоа сафида барча мусобақаларда 52та ўйинда майдонга тушиб, 32та гол ва 6та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


