

Полиция Каталониянинг "Барселона" клуби машғулот базаси ёнида навбатчилик қилади, деб хабар берди "Marca".
"Кўк-анорранглилар" ҳимоячиси Иньиго Мартинес "тиктокер" мухлис билан можарога учраганидан кейин бу чорага мурожаат қилишга тўғри келди. Клуб полиция билан маслаҳатлашиб, футболчиларни ҳақорат қилиб, можаро қўзғатувчи "тиктокерлар" муаммоси сурункали экани маълум бўлди.
Полиция асосий эътиборни машғулотлардан кейинги жараёнга, яъни футболчилар уйга қайтиш вақтига қаратади.



