"Барселона" "Байер" юлдузига қизиқмоқда
23 мар 2025 18:38
Янгиликлар
"Барселона" "Байер" юлдузига қизиқмоқда
"Барселона" "Байер"нинг испаниялик ҳимоячиси Алекс Гримальдонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик чап қанотни кучайтириб, қўшимча рақобат яратмоқчи. Германиялик мутахассиснинг фикрича, Грималдо - унинг тизимига жуда мос ўйинчи. Қайд этилишича, "Байер" испаниялик футболчи учун камида 60 млн евро талаб қилади. Аввалроқ, футболчининг ўзи ҳам "Барселона"га қайтишни истаётгани ҳақида оммага маълум қилганди.
Алекс Грималдо "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2023 йилдан буён "Байер" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Умуман олганда, испаниялик немис жамоаси сафида 90 та ўйин ўтказиб, уларда 16 та гол ва 31 та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар