"Барселона" "Бавария" футболчисини харид қилишга яқин

Aslanov Jasurbek
19 мар 2018, 14:27
"Барселона" "Бавария" билан Мюнхен жамоаси ҳимоячиси Давид Алабани ёзда харид қилиш борасида музокара ўтказмоқда.

Маълумотларга кўра, икки клуб ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи паллага кирган. Футболчининг ўзи ҳам бунга қарши эмас. Австрияликнинг трансфери 70 млн. еврога баҳоланмоқда. Алабага "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо айни дамда футболчи учун курашда "Барселона" етакчилик қилмоқда.

Ҳимоячининг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Алаба 2009 йилдан бери Мюнхен клубида тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›