

Манбанинг хабар беришича, Тома Лемар каталонияликлар шорт-листидан ўрин эгаллади.
Унинг Мадрид клуби билан келишуви 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 25 ёшли футболчининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланган.
Лемар жорий мавсумда 7 ўйинда 2 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширди.


