"Барселона" Араухо билан ҳам янги шартнома имзолайди

Alisher
17 сен 2021, 16:30
Ҳимоячи Рональд Араухонинг вакиллари ва "Барселона" раҳбарияти футболчининг шартномасини узайтириш бўйича музокараларни бошлашди.

Каталонияликлар ўйинчини клубда сақлаб қолишмоқчи, шу сабаб улар 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришишмоқчи.

Қайд этиш керакки, Араухонинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 22 ёшли уругвайлик футболчи бош мураббийи Роналд Куман жамоасининг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади.

Transfermarkt футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.





Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›