

Каталония клуби «Ливерпул»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Луис Диас ва «Ньюкасл» футболчиси Бруно Гимараэшни сотиб олишни мақсад қилган. Ҳар икки футболчининг трансферини жамоанинг янги устози Ханс-Дитер Флик истамоқда.
AS нашрининг маълум қилишича, футболчиларни Каталонияга олиб келиш учун «Барселона» тахминан 160 миллион евро сарф қилиши лозим бўлади.



