"Барселона" Алвесга икки йиллик шартнома таклиф қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 мар 2015, 17:14
"Барселона" раҳбарияти ҳимоячи Дани Алвес билан шартномани узайтириш йўлларини кўриб чиқяпти.

Каталония клуби унг қанот ҳимоячсига боғлиқ муаммони ҳал қилмоқчи. Олдинроқ кўк-анорранглилар "Порту"дан Данилони харид қилмоқчи эди, аммо трансферга боғлиқ чеклов туфайли муаммолар пайдо бўлган.

"Барселона" бош мураббий Луис Энрике Алвесдан мамнун ва унга ишонч билдиряпти. Клубдагилар Алвесга боғлиқ саволни март охиригача ҳал қилишни исташяпти. Аммо ҳимоячи бир йиллик шартномага имзо чекмаслигини деярли барча билади. Шу сабабли Каталония клуби унга икки йиллик битим таклиф қилмоқчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com