"Барселона" Алонсо билан шартномани бир йилга узайтирмоқчи, Маркос эса "1+1"ни хоҳлаяпти

Aslanov Jasurbek
29 дек 2022, 01:45
"Барселона" ҳамда клуб ҳимоячиси Маркос Алонсо ўртасида янги шартнома борасида келишмовчилик юзага келган.

Маълумотларга кўра, каталонияликлар келишувни бир йилга узайтирмоқчи. Футболчининг ўзи эса маълум бир шартлар бажарилганда автоматик бир йилга узайтириш мумкин бўлган бир йиллик битим сўраяпти.

Томонлар январь ойида бир тўхтамга келишади.

Алонсо жорий мавсум ЛаЛиганинг 7та учрашувида иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Relevo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›